Наманган ва Туркия гулчилари ҳамкорлиги кенгаймоқда

13:41 20 Декабрь 2022 Жамият
510 0

Фото: Халқ сўзи

Наманган шаҳрида анъанага айланган Гуллар фестивалининг халқаро мақом олгани маҳаллий гулчиларга янги имкониятлар эшигини очмоқда. Уларнинг бир қатор хорижий ҳамкасблари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатаётгани бунинг яққол тасдиғидир.

Яқинда Наманган вилоят гулчиликни ривожлантириш маркази вакиллари Туркиянинг қатор шаҳарларида бўлиб, турк мутахассислари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади.

— Мақсад янги гул ва бута кўчатларини олиб келиб, маҳаллийлаштириш, соҳада ўзаро тажриба алмашишдан иборат. Ўтган йили Ўзбекистон гулчилар ассоциацияси томонидан Наманганда курслар ташкил этилган эди. Унда маҳаллий гулчиларга дарс берган туркиялик мутахассис Эрдал Аййилдиз ҳам сафар давомида бизга яқиндан ёрдам берди, - дейди Гулчиликни ривожлантириш маркази раҳбари Обидхон Қодиров.

Айни пайтда Намангандаги марказга қарашли плантацияларда ўн миллион дона турли гул кўчатлари парваришланмоқда. Уларнинг кўпи қишнинг изғиринли кунларида ҳам барқ уриб очилиб турибди. Вилоятда 2023 йилги Гуллар фестивалига 30 миллион дона гул етиштириб, байрамнинг асосий тадбирлари ўтадиган паркка экиш режалаштирилган.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер