Наманган шаҳрида битта оҳак ишлаб чиқариш цехи 7 млрд. 56 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

18:59 04 Январь 2024 Жамият
1017 0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи А.Э.Н.га қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи табиий газ ҳисоблагичисиз, тармоққа ноқонуний равишда уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 7 млрд. 56 млн. сўм (4 млн 704 минг метр куб) зарар етказганлиги аниқланди.

Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 23 минг 520 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер