Наманган аэропортида «Шарқий хаб» лойиҳаси йўлга қўйилди
Uzbekistan Airoport ва Uzbekistan Airways ҳамкорлигидаги ушбу лойиҳада Россиянинг 9 шаҳрига бюджет авиапарвозларни амалга ошириш кўзланган.
30 январда Uzbekistan Airways томонидан тўлиқ эконом тизимида Наманган – Перм йўналишида илк қатнов, 31 январда эса, Москва ва Оренбургга қатновлар бажарилди.
Бу — самолётда жой сонининг ортиши ва хизмат кўрсатишдаги чиқимнинг қисқартирилгани ҳисобига авиабилетларни 30 фоиз арзонлаштириш имконини берувчи форматдир.
Ушбу тизимда Намангандан Уфа, Самара, Омск, Иркутск, Краснодар ва Екатеринбургга қатновлар амалга оширилади.
«Шарқий хаб» лойиҳаси Наманган халқаро аэропортининг Фарғона водийси аҳолиси учун талабгор қатновларни йўлга қўйиш ҳақидаги таклифи асосида ташкил этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг