Мутахассис қандай ҳолатда "Covid-19"га қарши умрбод иммунитет шаклланиши шартларини маълум қилди

18:22 26 Сентябр 2020 Дунё
1709 0

Иллюстратив фото

Россиянинг «Вектор» давлат вирусология ва биотехнология илмий-тадқиқот маркази бош директори Ринат Максютов коронавирусга қарши умрбод иммунитет ҳосил бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

«Иммунитет тизимининг айрим хусусиятларига кўра, агар бемор касалликнинг оғир шакли билан хасталаниб, шифо топган бўлса, унда умрбод иммунитет шаклланган деб ўйлайман», дейди у.

«Вектор» бош директорининг таъкидлашича, агар бемор коронавируснинг оғир шакли билан хасталаниб, даволаниб чиққан бўлса, уларда етарли даражада иммунитет ҳосил бўлган ва бундай беморларнинг вакцина олишини ҳожати. Агар касаллик енгил ёки аломатларсиз ривожланса, бундай одамларда иммунитет даражаси паст бўлиши мумкин. Шунинг учун бу тоифадагилар коронавирус профилактикаси учун вакцина олиш керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер