Муроджон Йўлдошев бронза медальи учун курашади
Венгрияда ўтаётган дзюдо бўйича “Masters” мусобақасининг иккинчи кун финал дастурида курашадиган спортчилар номи маълум бўлди. Унга кўра, ҳамюртимиз Муроджон Йўлдошев бронза медальи учун татамига чиқади.
-73 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган полвонимиз ярим финалда япониялик Соичи Ҳашимотога имкониятни бой берди. Энди бронза медальи учун молдовалик Петру Пеливан билан курашади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг