Муҳаммад Юсуф ҳаётига бағишланган адабий-бадиий кеча ташкил этилди

10:51 25 Апрель 2018 Маданият
10007 0

 
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Маданият ва санъат кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида  “Улуғимсан, Ватаним” номли адабий-бадиий кеча ташкил этилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланди. 

Таъкидланганидек, Муҳаммад Юсуф ўзбек халқининг дардига, қувончига шерик бўла олган ижодкор эди. У ўзининг қисқа умри давомида “Таниш тераклар”, “Булбулга бир гапим бор”, “Илтижо”, “Уйқудаги қиз”, “Ҳалима энам аллалари”, “Ишқ кемаси”, “Кўнглимда бир ёр”, “Бевафо кўр экан”, “Эрка кийик”, “Осмонимга олиб кетаман”, “Кумуш”, “Кокилингни ким кесди”, “Туркман қиз”, “Юр, муҳаббат кетдик бу ердан”, “Ёлғончи ёр” сингари сингари шеърий тўпламлар муаллифи сифатида кенг китобхонлар қалбига кириб улгурди. Шоирнинг Ватан, муҳаббат, вафо, тарих, тақдирлар ҳақида куйлаган шеърларида ҳаётга, ҳақиқатга ҳамнафаслик сезилиб туради. Унинг шеърлари оддий, равон, соддалиги билан халқ оғзаки ижодига ҳамоҳанглиги билан ҳам севиб ўқилади.

Шоирнинг пойтахтимизда Адиблар хиёбони ҳамда ўзи туғилиб ўсган Марҳамат туманида ҳайкали ўрнатилган. Ватанини севган ва ардоқлаган инсонни Ватан ҳам эъзозлайди. 

Тадбир доирасида шоирнинг ҳаёти ва фаолиятига оид фото ва китоблар кўргазмаси ҳам уюштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер