Муфтий Усмонхон Алимов Москвада ўпка пневмониясидан даволанмоқда
Москва шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида даволаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича муолажалари давом этмоқда. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар берди.
Қайд этилишича, айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг