Мудофаа вазирига яна бир мансаб берилди
Генерал майор Шухрат Ғайратжонович Ҳалмуҳамедов Ўқ отиш спорти федерацияси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Йиғилишда кун тартибига мувофиқ, федерация томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди, сўнгра Ўқ отиш спорти федерацияси раиси лавозимига мудофаа вазири генерал майор Шухрат Халмухамедов номзоди таклиф этилиб, йиғилиш делегатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Йиғилишда янги сайланган федерация раиси мажлис иштирокчиларини мамлакатда ўқ отиш спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш йўлида келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси билан таништирди.
Бундан ташқари федерациянинг асосий эътибори Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш ҳамда спортчиларимизнинг совринли ўринларни эгаллашига қаратилишини таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг