Молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига бериш талаби бекор қилинади

12:51 14 Ноябрь 2022 Иқтисодиёт
622 0

Президентимизнинг тегишли қарори билан юридик шахслар 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат солиқ хизмат ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини, шунингдек, солиқ органининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатларни сақлаш ҳамда давлат ёки нодавлат архивларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерия ҳисоби субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади.

Ҳужжатга асосан, 2023 йил бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер