Молия институтига янги ректор тайинланди

Азизов Улуғбек Ўктамович Тошкент молия институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори имзоланди.
Маълумот учун, Улуғбек Азизов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари, давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи каби лавозимларда фаолият юритган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг