Мўйноққа пушти ва жингалак сақоқушлар учиб келди

07:14 24 Май 2022 Жамият
1259 0

Фото: Халқ сўзи

Бу ҳақида «Судоче-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, «Судоче-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ходимлари назорат тадбирлари давомида пушти ва жингалак сақоқушлар галасини тасвирга олишга муваффақ бўлишди.

Бу қушларнинг ҳаво халтаси ҳамда скелети ғовак бўлгани туфайли сувда яхши сузади ва яхши уча олади. Тўда бўлиб денгиз, дарё ва кўл оролларидаги қамишзорларда тўпланади. Дарахт ва ерга уя қуради. Одатда 2-3 та тухумини нари ва модаси 35-40 кун навбат билан босади. Полапонлари 70-75 кунда учирма бўлади.

Пушти ва жингалак сақоқушлар сони қисқариб бораётган тур сифатида Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоби»га киритилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер