«Мўйноққа мадад» веломарафонига Хонободда старт берилди
Бугун «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафонига Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида старт берилди. Экологик хайрия марафонини ўтказишдан мақсад мамлакатимизда велоспортни оммалаштириш, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш билан бир қаторда Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда кенг жамоатчилик эътиборини долзарб экологик муаммолар ечимини топишга қаратишдан иборат.
— Ушбу тадбир ўзининг эзгу амали билан хайрлидир, — дейди тадбир иштирокчиси Сардорбек Содиқов. — Республикамизнинг энг чекка ҳудуди бўлмиш Хонобод шаҳридан бошланган веломарафон Қорақалпоғистонгача бўлган манзил бўйлаб давом этади. Бу шунчаки тадбир эмас, балки, халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват ифодасидир.
Мазкур экологик хайрия веломарафон доирасида жалб этилган ҳомийлик ҳамда хайрия маблағлари Мўйноқ тумани Али-овул қишлоғини обод қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши кўзда тутилган.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг