Мўйноқда «Орол балиқларидан 99 таом» фестивали ўтказилади
Фото: Халқ сўзи
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Мўйноқ туманида «Орол балиқларидан 99 турли таомлар» гастрономик фестивали ўтказилади.
Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Мўйноқ тумани ҳокимлиги, Қорақалпоқ умумий овқатланиш корхоналари уюшмаси, Маданият вазирлиги ва бошқа бир қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Фестиваль давомида ҳунармандлар ва ёш рассомлар кўргазмаларини ташкил этиш ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, «Орол балиқларидан 99 турли таомлар» фестивали доирасида ҳудудлардан ташриф буюрган ошпазларнинг балиқдан таом тайёрлаш бўйича маҳоратлари баҳоланиб, ғолибларни тақдирлаш маросими ҳамда гала концерт ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, «Орол балиқларидан 99 таом» гастрономик фестивали дастлаб, 2017 йилда «Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши» халқаро экофестивали доирасида ўтказилган эди. Шундан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган фестивалда нафақат қорақалпоғистонлик балки, бошқа вилоятлардаги умумий овқатланиш корхоналарининг ошпазлари, пазандалик соҳаси бўйича таълим олаётган ўқувчи ёшлар, уй бекалари ўзларининг балиқдан тайёрланган таомлари билан иштирок қилиб келмоқда.
Ғ.Отажонов, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг