Мўғулистон президенти карантинга олинди

16:02 28 Февраль 2020 Дунё
1589 0

Мўғулистон Президенти администрация матбуот хизмати давлат раҳбари Халтмаагийн Баттулгининг Хитойдан қайтганидан кейин белгиланган қоидаларга мувофиқ карантинга олинганлиги тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.

Мўғулистон Президенти 27 февраль куни Хитойга ташриф буюрган, сафари чоғида у ХХР раиси Си Цзиньпин ва Хитой Бош вазири Ли Кэцянбилан музокаралар ўтказган.

“Ҳа, мен ҳам улар билан бирга бўлган барча делегация аъзолари каби, президентнинг карантинга олинганлигини тасдиқлашим мумкин“, деди Мўғулистон президенти матбуот котиби телефон орқали.

Президент администрация сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, делегация таркибида ташқи ишлар вазири, Мўғулистоннинг ХХРдаги элчиси, фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлиги раҳбари, президент администрация раҳбари ва президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси бўлган.

Учрашувлар давомида Мўғулистон президенти Хитойнинг эпидемияга қарши курашда муваффақият қозонишига ишонч билдирди ва ХХР Раиси Си Цзиньпинга мўғул халқидан 30 минг бош қўйни Хитойга топшириш тўғрисидаги гувоҳномани топширди. Унинг таъкидлашича, мўғул халқи коронавирус тарқалишидан хавотирда, чунки Хитой ва Мўғулистон ўртасидаги чегара 4700 километрдан ошади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер