“ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном ОТМнинг Тошкент филиалига қабул квотаси таcдиқланди

15:52 19 Июнь 2020 Ҳужжатлар
2400 0

“2020/2021 ўқув йили учун “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, ушбу таълим муассасасига 2020/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича давлат гранти асосида 4 та таълим йўналиши бўйича жами 100 ўрин миқдорида қабул квотаси белгиланди. Жумладан:

— Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси – 25 та;

—​ Ядро физикаси ва технологиялари – 25 та;

—​ Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 25 та;

—​ Электроэнергетика ва электротехника – 25 та.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер