Мисрда ёш болани қутқармоқчи бўлган 11 киши денгизга чўкиб кетди
10 июль куни Мисрнинг шимолий пойтахти Искандарияда камида 11 киши Ўрта ер денгизида чўкиб кетди. Қутқарувчилар етти кишининг жасадини топишга муваффақ бўлишди, қолганларини қидириш давом этмоқда.
Фожиа "Палм-Бич"да юз берган. Тонгда, катта компания сузиш учун соҳилга борди, у ерда бола сувга чўкишни бошлади, бир неча киши уни қутқаришга шошилди ва натижада ҳамма ҳалок бўлди.
Шимолий пойтахт туризм ва курорт бўйича маъмуриятига кўра, воқеа эрталаб соат бешларда пандемия туфайли ёпилган соҳилда бўлган ва шу сабабли қутқарув хизмати у ерда бўлмаган.
Таъкидланишича, «Палм-Бич» соҳили азалдан ёмон ном чиқарган. Бу ерда бахтсиз ҳодисалар кўплаб юз бериши туфайли у халқ орасида «ўлим соҳили» деган номни ҳам олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг