Миср Араб Республикасидаги «Ал-Азҳар» университети кутубхонаси ва архив фондидаги Ўзбекистонга оид қўлёзма асарлари ўрганилмоқда

16:01 07 Декабрь 2022 Жамият
766 0

Фото: Маданий мерос агентлиги

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан хориждаги илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда «Ал-Азҳар» университети кутубхонаси фондида сақланаётган жами 49 361 та қўлёзма ҳақидаги маълумот жамланган 28 китобдан иборат янгиланган фихрист ва 50 ГБ ҳажмдаги электрон файл 8 та CД-дискда келтирилди.

Маълумот учун: «Ал-Азҳар» университети Фотимийлар давлати даврида (909—1171) ташкил этилган бўлиб, тарихи минг йилликларга бориб тақалади ва Ислом оламида «Илм маркази» деган ном олган.

Дастлабки илмий изланишларда ушбу кутубхонада Ибн Синонинг «Ал қонун фи ат-тиб» асари, Имом Бухорий асарларининг 415 та нусхаси ва кўплаб алломаларимиз қўлёзмаларининг нусхалари сақланаётганлиги аниқланди. Бу борадаги тадқиқотларни давом эттириш натижасида юртимиз тарихига оид янги топилмалар кашф қилиниши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер