Мирободда қалбаки долларларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

10:50 20 Март 2021 Жамият
415 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Миробод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.га 50 АҚШ доллари купюрадаги 16 дона қалбаки 800 АҚШ долларини 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида О.С.нинг ёнидан яна 7 дона қалбаки 50 купюрадаги 350 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер