Мингчинорликлар энди сув учун навбат кутиб турмайди

10:43 19 Октябр 2021 Жамият
643 0

Фото: Истам Иброҳимов / Халқ сўзи

Бухоро вилояти Шофиркон туманида, Жилвон чўли бағрида жойлашган “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғини Янгибоғ қишлоғи аҳлининг мушкули осон бўлди, гўёки елкадан тоғ ағдарилди. Хонадонларга қадар тортилган водопровод жўмракларидан оқаётган зилол сув каби улар қалбига ҳам ёруғлик инди.

 Аслида қишлоқдаги сув иншооти бундан қирқ йилча муқаддам гидронасос кўринишида барпо этилган, кейинчалик у қаровсизлик ортидан яроқсиз аҳволга тушганди. Янгибоғликларнинг четдан келтириладиган сувга ипсиз боғланиб қолишганига ҳам оз эмас, кўп эмас, 20 йил бўлди.

Яқинда “Мингчинор” гидроиншооти 2 миллиард 75 миллион сўм маблағ эвазига тубдан реконструкция қилинди. Сувни хлорлаш, шаффоф ҳолга келтириш учун зарур барча технологик ускуналар ўрнатилди. Эндиликда эса қўшни  Гулбоғ қишлоғида истиқомат қилувчи юзга яқин хонадонга ҳам водопровод киритиш тадориги кўрилмоқда. Бу лойиҳа учун 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланади.

Умуман, “Обод қишлоқ” дастури доирасида чўл шароитида яшаётган мингчинорликларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳозирга қадар 11,2 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.

 

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер