Мигрантларни қаттиқ назорат қилиш лозим, бироқ виза режимини жорий қилиш нотўғри — Россия ТИВ
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат ҳудудидаги муҳожирларнинг хулқ-атворига нисбатан назоратни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади, деб хабар бермоқда «Lenta»нашри.
Унга кўра, Лавров Россияга Марказий Осиё, Кавказ ва бошқа собиқ Совет республикаларидан келган муҳожирларга нисбатан қаттиқроқ ёндашиш мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатларига зарар етказиши мумкин, деб ҳисоблайди.
«Биз мигрантларнинг хатти-ҳаракатлари устидан қаттиқ назорат ўрнатишимиз лозим, аммо уларнинг олдига тўсиқ қўймаслигимиз керак. Айниқса, виза режимини жорий қилишимиз хато бўлади», — дейди у.
Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазири мамлакатда мигрантларни назорат қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилаётганини, бироқ бу ҳаракатлар Россияга келмоқчи бўлган меҳнат мигрантларига муаммолар ёки тўсиқлар яратмаслигини маълум қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг