Меркел Германияда қатъий карантинни икки ойга узайтиришни таклиф қилди

00:33 13 Январь 2021 Дунё
1277 0

Фото: Reuters

Германия канцлери Ангела Меркел 12 январь куни ички сиёсат бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида мамлакат яна 8-10 ҳафта давомида қатъий карантинга муҳтожлигини айтди. Бу ҳақда маҳаллий "Bild" нашри ёзмоқда.

Меркел таъкидлашича, мамлакат коронавируснинг Буюк Британия штаммини ушлаб тура олмаса, Пасхага қадар юқтирганлар сони 10 баравар кўпайиб кетади. 

Шу боис у ушбу ҳолатдан қочиш учун изоляцияни икки ойдан кўпроқ узайтиришни таклиф қилди. Мамлакатда Пасха байрами бу йил 4 апрелда нишонланади.

Айни пайтда Германияда ҳукуматнинг қатъий изоляция чораларидан норози бўлганлар сони кўпаймоқда.

Коронавируснинг Буюк Британия штамми 2020 йил декабрь ўрталарида маълум бўлди. Унинг энг хавфли жиҳати, жуда тез тарқалади. Аммо касалликнинг кечиши ва оғир ўтиши нуқтаи назаридан бу штаммнинг юқори хавфлилиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер