Меҳнат мигрантларининг муаммоларига ечим топишда кўмаклашилмоқда
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллиги, «Узбекистан аирwайс» компанияси ходимлари ҳамкорликда «Балтранс» корхонасига қарашли «Любоград» турар жой комплекси қурилишида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 70 нафардан ортиқ фуқаролар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Учрашувда миграция соҳасидаги янги қарор ва қонунчилик нормалари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Фуқароларимизнинг яшаш ва иш шароитлари ўрганилиб, уларнинг муаммо ва саволларига ечим топишда кўмаклашилди.
Шунингдек, учрашувда фуқароларга Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузмаслик, оммавий намойишларда иштирок этмаслик ҳамда турли ваъдаларга учмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг