Меҳнат кодексини биласизми?

16:22 20 Январь 2024 Жамият
544 0

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан 2022 йил 28 октябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида “Меҳнат кодексини биласизми?” деб номланган танлов ўтказилди.

Танловда тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят, туман ва шаҳарлардаги масъул раҳбарлари, вилоят Кенгаши аппарати ходимлари ҳамда ташкилотлардаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари қатнашди.

— Меҳнат кодексининг ҳар 25 та моддасидан тайёрланган 15 тадан тест саволлари ижтимоий тармоқдаги махсус гуруҳда 23 кун давомида эълон қилиб борилди, — дейди вилоят Кенгаши бўлим мудири Аброр Отабоев. — Иштирокчилардан тест саволларига 15 дақиқа ичида тезкорлик билан тўғри жавоб бериш талаб этилди. Шу тариқа танлов жараёнида 375 та тест саволи базаси яратилиб, якунда ғолиб бўлган 18 нафар иштирокчи муносиб тақдирланди.

Шунингдек, ғолиблар иштирокида супер финал бўлиб ўтди. Унда Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Фаридахон Мирзааҳмедова Меҳнат кодексининг энг билимдони сифатида эътироф этилди.

Танлов ғолибларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Ботир МАДИЁРОВ “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер