Меҳнат фахрийлари муносиб тақдирланди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллик байрами арафасида 54 нафар андижонлик нуронийлар «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда сўз олганлар устозларнинг жамият тараққиётига қўшган ҳиссаси ва истиқлол даврида уларга берилган эътибор ҳақида фикр юритди.

— Истиқлол йилларида мамлакатимизда мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фарид Усмон. — Айниқса, сўнгги йилларда унинг жаҳон миқёсидаги нуфузи янада ортди. Ҳар бир соҳада туб бурилиш ясалиб, Ватан тараққиёти йўлида ижобий натижаларга эришилмоқда. Биз нуронийлар ана шу ютуқларни мадҳ этиш орқали ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳаракат қилмоқдамиз. Кичик меҳнатимизга катта эътибор қаратилганлиги эртага бугунгиданда кўпроқ масъулият билан меҳнат қилишга ундайди.
«Нуроний» жамғармаси томонидан ташкил этилган тадбирда устозлар байрам дастурини ҳам томоша қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг