Мебелсозлик – маҳалла «драйвери»

14:16 22 Сентябр 2022 Жамият
1096 0

Фото: Халқ сўзи

Айни пайтда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани маркази – Яйпан шаҳри ва унинг атрофидаги ўнлаб маҳаллаларда мебелсозлик аҳолининг доимий даромад манбаи сирасига киради. Маҳаллаларда тайёрланаётган кенг ассортиментдаги, замонавий дизайнга эга мебель жиҳозлари қўшни туманлар, вилоят бўйлаб савдо мажмуалари, якка тартибдаги харидорларга етказиб берилмоқда.

Туманнинг Деҳқонобод маҳалласида ҳам мебелсозлик авлоддан авлодга ўтиб келаётган ҳунар. Шу боис ўрганишлар жараёнида ҳунармандчилик, ёғочни қайта ишлаш, мебелсозлик маҳалланинг «драйвери»сифатида белгиланди.

— Аксарият хонадонларда «Устоз-шогирд» анъанаси асосида шогирдлар тайёрлаш йўлга қўйилган, — дейди «Деҳқонобод» МФЙ раиси Маъмура Мирзаева. — Шунинг учун маҳалламиз ёшлари ўзимиздан ортиб пойтахт Тошкент, Қозоғистон, Тожикистонда ҳам мебелсозлик билан шуғулланишади. Маҳалламизда тайёрланаётган маҳсулотлар ички бозордан ташқари, қўшни республикаларга ҳам экспорт қилинади.

 

Маҳалланинг моҳир усталаридан бири Анваржон Ўриновлар хонадонида 3 та ака-ука кўп йиллардан буён ушбу фаолият билан шуғулланади. Уларнинг ҳар бири 5-10 нафардан ёшларга шу касбни ўргатди. Хонадонда тайёрланаётган замонавий «хайтех» (Hi-Tech) услубидаги эшик-ромлар, мебель жиҳозлари нафақат туманда қурилаётган кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, шу билан бирга аҳоли хонадонлари кўркига кўрк қўшмоқда. Буюртма асосида қўшни Тожикистон ва Қирғизистон бозорларига ҳам етказиб берилмоқда.

Ботир Мадиёров,«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер