МДҲ мамлакатлари парламентарийлари тарихий хотирани асраб-авайлаш масаласини муҳокама қилдилар
27 октябрь куни Самарқандда МДҲ ПA Сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссиясининг мажлиси ўтказилди.
Йиғилиш иштирокчилари Марказий Aмерика парламентининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси фаолиятида иштирок этиш масаласи бўйича мурожаати масаласини кўриб чиқдилар.
Муҳокама қилинган яна бир муҳим масала - тарихий хотирани асраб-авайлаш ва тарихни сохталаштириш уринишларига йўл қўймаслик масаласи бўлди.
Комиссия аъзолари шунингдек, МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузатувчилари гуруҳининг минтақадаги сайловларни кузатишдаги иштироки ҳақидаги ахборотни эшитдилар.
Йиғилиш иштирокчилари комиссиянинг 2022 йилдаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилиб, МДҲ ПA Сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссияси раисининг ўринбосарларини сайладилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг