“Мажбурий меҳнат барча соҳаларга тегишли“

15:55 13 Сентябр 2019 Жамият
1040 0

АОКАда долзарб масалага бағишланган анжуман давом этмоқда. Тадбирда таъкидланишича, бугунги кунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотларга тақдимномалар юборилган. Бу эса мажбурий меҳнатга биргаликда қарши курашишни англатади.

Маълумотларга кўра, ўтган йил мобайнида олиб борилган чора-тадбирлар мамлакатимизда пахта терими мавсумида меҳнат ҳуқуқларини бузганлиги учун 160 дан ортиқ мансабдор шахслар лавозимидан озод этиш ёки туширилиш, жарима тўлаш сингари маъмурий жавобгарликка тортилган.

- Мажбурий меҳнат барча соҳаларга тегишли. - дейди Халқаро меҳнат ташкилотининг “Учинчи томон мониторинги“ етакчи мутахассиси Йонус Аструп. - Бу ҳолни дунё миқёсида барча соҳада турли кўринишларда кузатишимиз мумкин. Бугунга қадар кўрилган чора-тадбирлар сезиларли самарасини кўрсатмоқда. Шунга қарамай айрим ҳудудларда мажбурий меҳнат ҳолатлари қулоққа чалинмоқда. Бундай ҳолларда ўша жойнинг ўзига бориб, ҳолатни ўрганиб, муаммоларни бартараф этиб бормоқдамиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер