Майамида номаълум шахс одамларни ўққа тутган. Қурбонлар бор
Фото: AP
АҚШнинг Флорида штатидаги Майами округида номаълум шахс одамларни ўққа тутган. Оқибатда 20 дан ортиқ одам тан жароҳати олган, икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий полиция хизмати хабар бермоқда.
«Мен отишма содир бўлган жойдаман, 20 дан ортиқ одам жароҳат олган ва, афсуски, 2 киши вафот этган», деган Маями полиция бошқармаси бошлиғи Альфредо Рамирес.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг