Матонат эътирофга лойиқдир!

14:54 30 Август 2019 Жамият
1534 0

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 28 ва 29 август кунлари қабул қилинган фармонларига кўра, Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.

Шу маънода, Самарқанд вилоятидан ҳам турли соҳа фидойиларига 30 август куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими ўтказилди.

– Муҳтарам Президентимиз томонидан тақдирланганларнинг кўзларида юксак ғурур ва матонатни кўряпман, - дейди Самарқанд вилоят ногиронлар учун минтақавий реабилитация маркази бош шифокори ўринбосари Ольга Николаевна Бузина. - Касбим кардиолог. Узоқ йиллардан бери шу муассасада фаолият кўрсатиб келяпман. Инсон саломатлигини асраш, биз шифокорларнинг олий мақсадимиздир. Мен ҳам эл-юрт олдидаги камтарин хизматларим учун “Дўстлик“ ордени билан мукофотландим.Шунингдек, мен каби мукофотланган барча ҳамкасбларимни чин юракдан табриклайман. Фурсатдан фойдаланиб, аввало барча юртдошларимни Мустақиллигимизнинг 28 - йиллик байрами билан чин юракдан муборакбод этаман. 
Умид СОРИЕВ, 
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер