Маст ҳолдаги ака укасининг вафотига сабабчи бўлди
Қорақалпоғистодан маст ҳолда укасининг ўлимига сабабчи бўлган ака устидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳри суди маълумоти асосида kruz.uz хабар берди.
2018 йил 20 апрель куни соат 19:30 ларда Б.С спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда ўзининг яшаш манзили яъни, Нукус шаҳри, “Қызылқум” МФЙ, Қызкеткен гузары кўчаси рақамсиз уйнинг ҳовлисидаги ўрик дарахти олдида, спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Унинг 1975 йилда туғилган укаси М.С “Нимага спиртли ичимлик ичаверасан” деб акаси билан гап талашиб, жанжаллашиб қолади. Ака укасининг бош соҳаси ва гавда қисмига бир неча марта қўллари билан уриб, оёқлари билан тепган.
Натижада М.С тан жароҳати олиб, хушини йўқотиб, ўрик дарахти остида зах жойда ётиб қолган. Б.С укасига тан жароҳати етказгандан кейин, уни уйининг орқа томонидаги қум устига судраб бораётиб, уч маротаба ерга йиқитган. Олган тан жароҳатлари натижасида М.С. воқеа жойида вафот этган.
Тезкор тергов натижасида Б.С қўлга олиниб суд томонидан Жиноят кодекси 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан 8 (саккиз) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг