Машҳур ёзувчи ва шоирлар ҳақида нималарни билмаймиз?
Машҳур ёзувчи ва шоирларнинг асарлари кўпчилигимизга яхши таниш. Ўша асарлар яралишида уларнинг ҳаётий ва руҳий воқеалари ҳам сабаб бўлганини ҳам унутмаслик керак.
Қуйидаги маълумотларни ўқир экансиз, уларнинг нафақат ижоди, балки ҳаёт йўли ҳам ғайриоддий ва ўзига хос эканига гувоҳ бўласиз.
— Турмуш ўртоғи ошхонада ўз жонига қасд қилишга уринаётган Эрнест Хемингуейни кўради ва касалхонага олиб боради. Касалхонадан чиққанидан 2 кун ўтиб ёзувчи яна ўзини ўлдиришга уринган.
— Ёзувчи ва шоира Силвя Плат болаларига тонгги нонушта тайёрлаганидан кейин улар ўтирган хонани скотчлайди ва газни ёқиб ўз жонига қасд қилади.
— Америка адабиётининг таниқли намояндаси Эдгар Аллан Понинг жанозасида бор йўғи тўрт киши иштирок этган.
— Франс Кафка ҳеч бир романини тамомламаган.
— Австриялик психолог Зигмунд Фрейд кунларнинг бирида инсон руҳи теранликлари ҳақида эшитишни истаб Марк Твеннинг семинарига йўл олади. Марк Твен эса семинарда фақатгина болалигида ўғирлаган кулча воқеаси ҳақида гапиради.
— Машҳур рус ёзувчиси Николай Гогол «Ўлик жонлар» асарининг иккинчи қисмини ёндирганидан сўнг вафот этади.
— Аргентиналик ёзувчи Хорхе Луис Борхес адабиётга киришидан аввал қатиқ фирмалари учун реклама ёзган.
— Ги де Мопассан Эйфелни ёмон кўрар ва тез-тез уни кўрмаслик учун Эйфел тепасида тушлик қиларди. Бунинг сабабини «бу ердан Эйфел кўринмайди», дея изоҳларди у.
— Таниқли Америкалик драматург, Нобель мукофоти соҳиби Южин Онил Нью-Йоркдаги бир меҳмонхонада туғилиб, Бостондаги бир меҳмонхонада вафот этган.
— Гюстав Флобер яқин шарқ саёҳатидан уйига бир мўмиёнинг оёғини келтириб, ёзув столи устига жойлаштиради. Бу одат ўша даврда саёҳатга чиққанлар учун ўзига хос анъана бўлган.
— Америкалик ёзувчи Фрэнсис Фицжеральд бир ҳикоясини газетага 55 минг долларга (бугунги курс билан) сотганидан сўнгра Эрнст Хэмингуейга ўзини кекса фоҳиша каби сезганини ҳақида мактуб ёзади.
— Таниқли чилилик шоир Пабло Неруда ҳар доим яшил қалам билан ёзган.
— Ўз юртидан ҳайдалган ёзувчи ва шоир Александр Солженицин 20 йилдан-да ортиқроқ вақт давомида Англияда яшаса ҳам инглизчада равон гапиришни ўргана олмайди. Қизиғи шундаки, у ёшлигиданоқ инглиз тилида китоблар ўқиган.
— Нобель мукофотига сазовори бўлган таниқли рус ёзувчиси Иван Бунин Иккинчи жаҳон урушида Жанубий Францияда ўнлаб яҳудийларни нацистлардан яшириб, ҳаётини қутқариб қолган.
— Машҳур рус ёзувчиси Лев Толстой «Том тоғанинг дахмаси» асарини жуда яхши кўрар ва уни «инсон ва тангри севгисидан туғилган энг яхши санъат намунаси», дея ҳисобларди.
— Америкалик ёзувчи Жон Стейнбекнинг унга шуҳрат келтирган «Одамлар ва сичқонлар» асари қўлёзмасини ити еб юборган.
— Артур Рембо 19 ёшида шеър ёзишни бошлаганида, бор кучини Африкадаги қулдорчиликка қарши курашишга қаратади.
— Чарльз Диккенс гипноз қилишни билган.
— Таниқли ёзувчи Марк Твен инсомния касаллигига йўлиққан эди. Ёзувчи каравотида ётмай, гоҳ боғда, гоҳида эса ҳаммомда ухлаб қоларди.
— Жейн Остин ҳеч қачон турмушга чиқмаган. Бироқ барча асарларидаги аёл образлари асар сўнгида оила қуриб бахтли ҳаёт кечиришган.
Таржимон ва тўпловчи:
Раҳмат Бобожон
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг