Маросимда фақат хавфсизлик ходимлари ва байроқлар иштирок этади – АҚШнинг 46-президенти қасамёди қандай ўтади?
"National Mall"да байроқлар майдони ташкил этилди. Жо Байденнинг инаугурацияси олдидан Миллий савдо марказида 200 мингга яқин байроқ намойиш этилмоқда. Байроқлар майдони коронавирус пандемияси ва хавфсизлик юзасидан инаугурацияда иштирок эта олмаган америкаликларни англатади.
Инаугурация қўмитаси томонидан байроқлар майдони 56 та устун нурлари билан ёритилди. Бу устунлар 50 та штат ва AҚШ ҳудудларининг ҳар бирини ифодалайди. Устунлар 46 сония давомида ёнади. Бу Жо Байден AҚШнинг 46-президенти эканлигининг рамзи.

Жо Байденнинг AҚШнинг 46 президенти сифатида қасамёд қилиши, аввалги инаугурациядан фарқли ўлароқ, сокин тарзда ўтиши режалаштирилган.
Инаугурация маросими телевидение орқали узатиб турилади. Маросимда фақат хавфсизликни таъминловчи ходимлар ва байроқлар иштирок этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг