Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Трампни Украинага шантаж қилишда айблади

14:42 07 Март 2025 Дунё
298 0

Фото: Reuters

Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Жон Бреннан АҚШнинг Украинага ёрдамини тўхтатиб қўйганини изоҳлар экан, Америка етакчиси Дональд Трампни Киевга шантаж қилишда айблади ва келажакда бу чоралар сақланиб қолса, республика ҳалокатли оқибатларга дуч келишини айтди.

Унинг таъкидлашича, бу «мутлақо мисли кўрилмаган» қадам Киев учун «ҳалокатли оқибатларга» олиб келиши мумкин.

«Деярли 35 йиллик тажрибамда бунақасини кўрмаганман... Ўйлайманки, агар бу узоқ вақт давом этса, бу жанг майдонида ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин», — дейди Бреннан.

Унинг сўзларига кўра, Трамп ўз талабларини қондириш учун ёрдам беришдан «босим тактикаси» сифатида фойдаланмоқда.

Шу йилнинг 4 март куни Оқ уй Украинага ҳарбий ёрдам бериш тўхтатилганини расман тасдиқлади. Бу қарор жорий йилнинг 28 февраль куни Оқ уйнинг Овал кабинетида Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги «тотишув»дан кейин қабул қилинди. Киев Россия билан тинчлик музокараларига тайёрлигини намойиш қилмагунча, АҚШ Украинага ёрдам бериши кутилмайди.

Бундан ташқари, АҚШ Украина билан разведка маълумотларини алмашишни тўхтатди. Вашингтоннинг талаби билан инглизлар ҳам Киевга маълумот беришни тўхтатдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер