Марказ ижтимоий кўмакка муҳтож қарийб 85 мингта оилага кўмак берди(видео)
Пойтахтимиздаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ўз ишини якунлади. Хўш, у нималарни амалга оширди?
Маълум қилинишича, 1197 рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида 65 431 та, маҳаллалар тавсиясига кўра 16 747 та, ижтимоий тармоқлар орқали тушган мурожаатлар бўйича 2 458 та, жами 84 636та ижтимоий кўмакка муҳтож оилага кўмак берилди.
Уларга 40 хилдаги 941 тонна 570 килограмм, 148 769 литр, 166 274 қадоқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва 3 201 турли хил дори воситалари ёрдам тариқасида тарқатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг