Маърифат тараққиёти йўлида

15:29 05 Декабрь 2024 Жамият
399 0

Ботир МАДИЁРОВ/“Халқ сўзи”. Маълумки, жорий йилнинг 3-15 декабрь кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб “Маърифат карвони“ илмий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтади.

Тадбирлар режасига кўра, Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона марказида “Тамаддун, маданият ва маърифат“ шиори остида мулоқот ташкил этилди. Унда пойтахтдан ташриф буюрган “Маърифат“ тарғиботчилар жамияти аъзолари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий-амалий марказлари олимлари ҳамда фарғоналик зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маърифий суҳбат давомида илмий, диний-маърифий, буюк аждодлар ва миллий қадриятларимиз мавзуларда маърузалар тингланди, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази томонидан тайёрланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

—“Маърифат карвони“дан кўзланган мақсад давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Сенатининг биринчи ялпи мажлиси, Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлисидаги нутқи мазмун-моҳиятини зиёлилар иштирокида халқимизга етказишдан иборат, — дейди Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи, фалсафа фанлари доктори Шавкат Тўраев. — Учрашувда Янги Ўзбекистонда барча жабҳаларда олиб борилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, илмий, диний-маърифий соҳадаги ютуқлар, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди. Сўнгги йилларда Фарғона вилоятида амалга оширилган ҳаётбахш ислоҳотлар, қурилиш-бунёдкорлик ишлари мавзусига бағишланган видеоролик намойиш қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер