Марҳум муфтий Усмонхон Алимов қандай васият қолдирган эди?
Марҳум муфтий Усмонхон Алимов қандай васият қолдиргани маълум қилинди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Усмонхон Алимов ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги «Эшони Темирхон Тўра» жоме масжиди қайта таъмирлангандан сўнг Мусулмонлар идораси иш бошқарувчиси Рустам Жамиловга дадасининг қабри олдидаги жойни кўрсатган ва «Болам, мени вақти келиб шу ерга дафн этинглар. Бу сенга васиятим», деб васият қилган.
Хабарга кўра, марҳумнинг сўнгги васияти адо этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг