Марҳамат туманида илк бор форель балиғи етиштириш йўлга қўйилди
Марҳамат туманида илк бор форель балиғини маҳаллий шароитга мослаштирган ҳолда етиштириш ишлари бошланди. Бу лойиҳа туманда балиқчилик соҳасини ривожлантириш, экспортбоп маҳсулот турларини кўпайтириш ва аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
— Уни парваришлаш учун 15-18 даражадаги илиқ ва табиий сув муҳити керак бўлади, — дейди мутахассис Зайнобиддин Собиров. — Марҳаматда эса 40–50 метр чуқурликдан чиқадиган сувнинг ҳарорати 17 даражани ташкил этади. Қолаверса, у дунёда энг кўп истеъмол қилинадиган, харидоргир ва экспортбоп балиқ тури ҳисобланади.
Ҳозирда туманда тўртта балиқчилик маркази фаолият юритмоқда. Улар нафақат ҳудуднинг гўшт ва балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирмоқда, балки соҳадаги замонавий технологиялар ва инновацион ёндашувларни ҳам ўз фаолиятларига жорий этиб келмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг