Марғилонда «Атлас байрами» бешинчи миллий матолар фестивали бўлиб ўтади
Фото: Архив сурат
Жорий йил 20-22 октябрь кунлари Марғилонда «Атлас байрами» бешинчи миллий матолар фестивали бўлиб ўтади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган ушбу фестиваль Марғилон ипакчилигининг довруғини дунёга танитишда, ҳунар ва санъатга меҳри баланд инсонларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишида муҳим ўрин тутиши билан аҳамиятлидир.
23-24 сентябрь кунлари ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади бошчилигидаги таниқли мутахассислар ва экспертлардан иборат делегация Фарғона вилоятига келади.
Ташриф давомида фестивални ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу фестивалда Марғилонга Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг