«Мақсад» фильмининг премьерасидан аввал ОАВлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтади
Режиссёр Рустам Мелиев томонидан суратга олинган «Мақсад» фильмининг премьерасидан аввал ОАВлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази бошлиғи Бахтиёр Иноғомов «Халқ сўзи онлине»га маълум қилди.
Фильм детектив триллер жанрида бўлиб, фильмда ўзбек киносининг профессионал актёрлар Сейдулла Молдаханов, Бобур Йўлдошев, Шаҳзода Матчонова, Тоҳир Саидов, Юлдуз Ражабова, Нигора Каримбоева каби ижросини кўрасиз. Тасвирчи Диёр Адашев, рассом Баҳриддин Шамсутдинов.
Матбуот анжумани 27 июль куни «Lotte city hotel Tashkent palace»да бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, унда фильмда бош ролни ижро этган барча актёр ва актрисалар иштироки кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг