Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бермаганлик учун жавобгарлик белгиланди
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бермаганлик учун - БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.
Унга кўра, агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса, 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.
Шунингдек, мансабдор шахслар томонидан мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаганлик учун БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.
Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса, 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.
Бунда маъмурий баённома расмийлаштириш билан боғлиқ вазифалар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг