«Манчестер Сити» клуби ишончли ғалабага эришди
Кеча, 24 январь куни Англия Премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасидаги ўйинда «Манчестер Сити» клуби ўз майдонида «Вулверхэмптон» жамоасини қабул қилди.
Учрашув 2:0 ҳисобида «шаҳарликлар»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга 6-дақиқада Омар Мармуш ва биринчи бўлимга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Антуан Семеньо муаллифлик қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади. Унинг тўп узатмаларининг 98 фоизи аниқ чиқди. Ўйин давомида 10 марта рақибларининг ҳужумини тўхтатишга эришди. «Sofascore» портали Абдуқодирнинг ҳаракатларини 7,3 баллга баҳолади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг