Малайзия коронавирус сабаб бу йилги Ҳаж мавсумини бекор қилди
Фото: islam-today.ru
2020 йилги Ҳаж мавсуми 28 июлдан бошланиши кутилмоқда. Бу йил Малайзиядан Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун 31 600 киши бориши керак эди. Аммо дунё бўйлаб давом этаётган коронавирус пандемияси сабабли Малайзия ҳукумати ўз фуқароларини Саудияга юбормоқчи эмас.
«Ҳижрий 1441 йилги Ҳаж ибодати барча малайзияликлар учун кейинги йилга қолдирилди», дея хабар берди 9 июнь куни вазир Зулкифли Муҳаммад Ал-Бакри. Унинг айтишича, ушбу қарор малайзияликларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди. Тўғридан-тўғри Саудия элчихонасидан фурада, яъни Ҳаж визаларини олганларга ҳам бу йил Ҳажга боришга рухсат берилмайди.
«Кеча мен Саудиянинг Малайзиядаги элчиси билан учрашдим ва унга бизнинг фуқароларимиз бу йилги Ҳажга бормасликлари тўғрисидаги расмий хатни топширдим. Элчи бу хатни Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазири Муҳаммад бин Тоҳир Бентенга етказади», деган Ал-Бакри.
Эслатиб ўтамиз, Малайзиядан олдин Индонезия, Сингапур, Камбоджа, Таиланд ва Бруней давлатлари ҳам бу йилги Ҳаж мавсумига ўз фуқароларини жўнатмасликларини маълум қилишганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг