Мактабларга ишга қабул қилиш вақтинча тўхтатилганми?

16:20 25 Апрель 2020 Жамият
2042 0

Бугун АОКАда ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штабида Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда ушбу саволга жавоб берилди

- Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлар эдим. 2019 йил муддатли ҳарбий хизматга кетдим. Ҳарбий хизматдан 2020 йил март ойи охирида қайтиб келиб, ишга қайтиш тўғрисида ариза ёздим. Лекин коронавирус сабабли ишга олиш тўхтатилган деган жавоб олдим. Бу нечоғлик тўғри?

- Республикамиздаги ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, давлат бюджети маблағларидан янада самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг жорий йил 13 апрелда 105-сонли буйруғи қабул қилинган.

Мазкур буйруқ асосида республикада мавжуд эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар таълим муассасаларида вақтинчалик жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўқитувчилар ва бошқа ходимларнинг турли сабабларга кўра меҳнатга лаёқатсизлик даврида (ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бошқа ҳолатлар) бўлган ҳамда бола парваришлаш таътилидан чиққан ходимларнинг дарс соатларини ходимлар ўртасида қайта тақсимланишига ва бўшаб қолган лавозимлар бўйича штат бирликларига ишга қабул қилинишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Айни пайтдаги вазият барқарорлашгандан сўнг юқорида белгиланган вақтинчалик кўрсатмалар бекор қилинади ҳамда таълим муассасаларига амалдаги меҳнат қонунчилиги асосида мутахассислигингиз бўйича улардаги бўш (вакант) лавозимларга ишга қабул қилиш юзасидан мурожаат этишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер