Мактабларда таътил 21 март куни бошланиб, сентябрь ойигача давом этадими? — ХТВ муносабат билдирди
Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда мактабда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 21 март кунидан бошлаб, сентябрь ойига қадар таътил эълон қилиниши ҳақида тарқатилган маълумотга муносабат билдирди.
"Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур маълумот нотўғрилигини маълум қилади.
Аввал хабар берганимиздек, ўқувчилар 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил етти кун давом этади" дейилади ХТВ хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг