Мактабларда мажбурий мактаб формаси жорий этилдими?

14:52 04 Август 2024 Жамият
721 0

Бу йил мажбурий мактаб формаси жорий этилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасаларининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»га мувофиқ, ҳар бир умумтаълим мактабининг бу борадаги ўз ички Низомлари қабул қилинган.

Унга кўра, мактаб ўқувчиларининг мактаб формасида келиш тартиби умумтаълим муассасаларининг ушбу ички Низомларида белгиланган. Ушбу талаб мактаб формаларининг мажбурий жорий этилмаслигини англатмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер