Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва тизим ташкилотлари рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолашда юқори ўринларни эгаллади
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан давлат ташкилотларининг рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолашга доир 2023 йил И ярим йиллик натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 77,51 балл ҳамда вазирлик ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги 72,31 балл эгаллаб, юқори натижаларни қайд этди.
Маълумот учун: Мазкур баҳолаш жараёнларига мамлакатимиздаги 95 та давлат ташкилотлари қамраб олинган.
Баҳолаш ишлари 5 та йўналишда амалга оширилган:
— Очиқлик ва электрон иштирок;
— Электрон давлат хизматлари;
— Ахборот хавфсизлиги;
— Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги;
— Ташкилий масалалар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг