Мактабгача таълим ташкилотлари карантин сабабли ёпиладими?

10:39 21 Январь 2022 Жамият
1165 0

Фото: ЎзА

Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.

Шу муносабат билан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида «Covid-19»пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;

давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;

ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЗР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);

йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференсалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;

мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер