Мактабгача таълим инновацион кластери ташкил этилади
Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан Андижон ва Бухоро давлат университетларининг Педагогика институтлари ташкил этилди.
Эътиборлиси, янги қарорларга асосан ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида Андижон ва Бухоро вилоятларидаги етакчи умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 тасида 3–4-синф ўқувчилари учун «Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар», 8–9-синф ўқувчилари учун «Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар», 10–11-синф ўқувчилари учун педагогика синфлари ташкил этилади ва Педагогика институтлари таклифи асосида дарс жараёнига таъсир этмаган ҳолда ўқув жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Шунингдек, халқаро баҳолаш дастурлари (РISA, ТIMSS, РIRLS) ва SТEАМ стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларини тайёрлаш янги институтларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
«Мактабгача таълим» бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ўқув жараёни ва амалиётини, Бухоро вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг педагог ходимларининг малакасини ошириш курслари ҳамда Инновацион мактабгача таълим ташкилотини ўзи ичига қамраб олувчи Мактабгача таълим инновацион кластери ташкил этилади.
Мазкур институтларда ўқув жараёнлари 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
- Закиров Фаррух Каримовични «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров шарафланди
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
- WSJ: Европа АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқишига қарши захира мудофаа режасини ишлаб чиқмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг