Мактабда юз берган отишмада бир ўқувчи ҳалок бўлди
АҚШнинг Арканзас штатидаги мактаблардан бирида юз берган отишма оқибатида бир ўқувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Associated Press" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, мактаб ўқувчиларидан бири танаффус пайтида ўқотар қуролдан ўқ узган. Шундан сўнг у яширинишга уринган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўқувчини қўшни туманда ушлашга муваффақ бўлган.
Полиция ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг