Мактаб кутубхонасининг китоб фонди 25 фоизга кўпайди

08:36 31 Март 2019 Жамият
2903 0

Фото: "Халқ сўзи"

Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғинининг Катта сайдов қишлоғидаги 53-умумий ўрта таълим мактаби 1969 йилда қурилган. Айни кунларда мазкур мактаб дастур асосида тўлиқ янгидан қурилиб, бунёдкорлик ишларига 9 миллиард сўмдан ошиқ маблағ йўналтирилган. Шу асосда ушбу илм даргоҳи янги ўқув йилидан икки қаватли бино кўринишида ўз эшикларини очади.

Қурилиш ишлари жадал суръатлар билан бораётган шу кеча кундузда мактаб ўқувчилари Навоий кон металлургия комбинати Бош директори Қувондиқ Санақуловнинг 100дан зиёд китоблар тўпламидан иборат совғасини қабул қилдилар.

- Тўрт юз олтмиш дона китоб фондига эга эдик, - дейди мактаб кутубхонасининг мудираси Шаҳноза Бўриева. - мамлакатимиз Президентининг ташаббуси асосидаги акция туфайли фондимиз энди анча кенгайди.

Фото: "Халқ сўзи" 

-Китобларнинг аксарияти нодир асарлар эканлигидан ниҳоятда хурсандмиз, - дейди мактаб директори Абдуназар Туробов. – Улар орасида улуғ аллома Абу Райҳон Берунийнинг “Минералогия” асари ҳам борлиги айниқса, бизни мамнун этди. Ахир,бу асар яратилганидан сўнг минг йил ўтгач, ўзбек тилига ўгирилиб,нашр этилган.

Китобларни топшириш маросимида инсон ҳаётида мутолаанинг ўрни, бугунги китобхоннинг диди ва нашр этилаётган бадиий асарлар хусусида суҳбат ўтказилди.

Темур ЭШБОЕВ, (“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер